Фарғона ва Андижон вилоятларида зилзила бўлди

Local

−

image

Бугун, 14 март куни Фарғона ва Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

Маҳаллий вақт билан соат 09:49 да зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази Тошкентдан 262 км жанубий-шарқда, Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Марҳамат туманида 2-3 балл, 10 км.
  • Асака туманида 2 балл, 13 км.
  • Қува туманида 2 балл, 15 км.
  • Шаҳрихон туманида 2 балл, 19 км.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Қашқадарё вилоятида, 5 март куни Тошкент вилоятида, 7 март куни эса яна Қашқадарё вилоятида кетма-кет икки марта зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends