Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила бўлди
Жамият
−
07 Март
13734Бугун, 7 март куни Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет икки зилзила кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.
Маҳаллий вақт билан 00:33 да зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази Тошкентдан 457 км жанубий-ғарбда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида бўлган.
Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 64,95 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 11 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Касби туманида 2-3 балл, 45 км.
Нишон туманида 2 балл, 61 км.
Муборак туманида 2 балл, 64 км.
Қоровулбозор туманида 2 балл, 71 км.
Қарши шаҳрида 2 балл, 72 км.
Қарши туманида 2 балл, 73 км.
Косон туманида 2 балл, 81 км.
Олот туманида 2 балл, 90 км.
Шунингдек, биринчи зилзиладан бир дақиқа ўтиб, соат 00:34 да яна ер силкиниши кузатилди. Унинг эпимаркази Тошкентдан 464 км жанубий-ғарбда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган.
Зилзила координаталари: 38,76 градус шимолий кенглик; 64,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 81 км.
Бухоро вилоятида 2 балл, 117 км.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Қашқадарё вилоятида, 5 март куни Тошкент вилоятида зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь