Андижонда яширин экстремистик гуруҳ аниқланди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон шаҳрида жорий йилнинг май ойида жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жамоат етакчиси Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат ташкил этган ҳолда шаҳардаги турли чойхоналарда тўпланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига  қўшилишни ният қилган. Шунингдек, улар ўзаро “Байтулмол” кўринишида пул маблағлари йиғиб, ўз тарафдорларига бериб келган.

Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон жиҳодчилар экстремистик оқим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг