Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи 1962 йилда туғилган, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-2 моддаларида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этгани учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

Шунингдек, Telegram мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда “Ҳизб ут-Таҳрир”га тегишли материаллар билан мунтазам танишиб борган.

“Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 йилда туғилган аъзоси ҳам муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб,  2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-2 моддалари (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда “жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилганди. Гуруҳ аъзолари ўз яшаш хонадонларида йиғилишлар ўтказиб, “халифалик давлати” барпо этиш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик ташкилот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг