Андижонда яна 8 нафар бемор буткул соғайди

Жамият

image

Андижон вилоятида 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан тузалди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат. Соғайганлардан 3 нафари Жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, ушбу беморларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Шу билан, мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сони 269 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг