Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси қарийб 120 млн сўмни “туя қилди”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижон вилоятида имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Избоскан тумани ҳокимининг собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратган. Улар ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги масъулияти чекланган жамиятга ўтказиш орқали ўзлаштириб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Урганчда масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари ва яна бир неча шахслар 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини талон-торож қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон кредит собиқ ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг