Андижонда психотроп сотувчи аёл ушланди
3-саҳифа
−
13 Март 2395 2 дақиқа
Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида психотроп сотиб келган аёл ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган Андижон шаҳрида яшовчи аёл холис харидорга бир дона “Тропикамид” вa 2 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 460 минг сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аёл ушбу дори воситаларини 1997 йилда туғилган эркак танишидан олганлигини вa ҳозирги кунда эркак ушбу дори воситаларини қўшниси 2003 йилда туғилган бошқа бир аёлнинг хонадонида сақлаб келаётганлигини айтган. Шунга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, 2003 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳақиқатдан ҳам бу жойда 1997 йилда туғилган эркакка тегишли бўлган 362 дона “Тропикамид”, 1035 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йил 1 мартдан бошланган “Хавфсиз вa соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари натижасида 907 та жиноят фош этилиб, 144 нафар шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси