Андижонда поезд Damas'ни уриб кетди

3-саҳифа

image

Андижондаа поезд 34 яшар йигит бошқарувида бўлган Damas автомобилини уриб юборди. Оқибатда автомобилга жиддий шикаст йигить, ҳайдовчи тирик ва жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Андижон ИИБ хабар берди. 

Ҳолат буган, 17 декабрь куни соат 13:50 ларда Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан ўтган "Пойтуғ" темир йўл оралиғи 169 км 10 пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида қайд этилган. Унда UZLR 0307-сонли электровоз ҳамда Damas русумли 60 U 293 GA давлат рақам белгили автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган. 

1988 йилда туғилган фуқаро Б.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинасида темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида туман тушганлиги сабабли ҳаракатланиб келаётган электровозни кўрмай қолиши оқибатида унинг йўлига чиқиб кетган. 

Ходиса оқибатида Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг