Андижонда “пешеход”дан ўтаётган 7 яшар болани Nexia учириб юборди (видео)
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023
13079Андижон вилояти Асака туманидаги 56-мактабнинг рўпарасида светафорнинг пиёдалар учун яшил чироғидан ўтаётган 7 ёшли болани 29 ёшли Nexia автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Келтирилишича, бола жорий йилнинг сентябрь ойида мактабга чиқиши сабабли тайёрлов гуруҳларига қатнаётган бўлган.
Nexia ҳайдовчиси светофорнинг ёнган яшил чироғида тўхтамай, ҳаракатланган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатни давом эттирган.
ЙТҲ оқибатида боланинг 2 елка ва сон суяги синган. Тўлиқ реанимацион муолажалар ўз вақтида кўрсатилгани учун беморнинг ҳолати анча яхшиланган ва у ҳушига келган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь