Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига тан жароҳати етказди
3-саҳифа
−
03 Январь
6184Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими бир гуруҳ фуқаролар қуршовида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган шахс томонидан калтакланганди.
LiveБарчаси