Сирдарёда ЙПХ ходими калтакланди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 2023
14767Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходимининг бир гуруҳ фуқаролар қуршовида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган шахс томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ билан боғланиб, батафсил маълумот олди.
Маълум қилинишича, кеча, 17 сентябрь куни куни соат 14:30 ларда вилоят ЙҲХБ саф бўлинмалари, ЙПХ батальони мобиль қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ходими ўзига бириктирилган Cobalt'да Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи А 376 автомобиль йўлида ҳаракатланиб, хизмат олиб бораётган бўлган. У билан бир йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Ж.Н. Nexia-2 машинасида ходим бошқарувидаги Cobalt’ни қувиб ўтаётиб, ЙТҲ содир қилган.
Шундан сўнг фуқаро А.Ж. ЙПХ ходимга тажовуз қилиб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ЙПХ инспектори билан жанжаллашган ҳайдовчи қамалган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь