Андижонда “гашиш” сотмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон ва Тошкент вилоятларида “гашиш” ҳамда бошқа таъсир қилувчи воситаларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 1963 йилда туғилган бошқарувидаги машина кўздан кечирилганда, ундан 728 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси моддасини сотиш мақсадида сақлаётгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қолаверса, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ўтказилган тадбир давомида Андижон вилоятида яшовчи шахс ўзига тегишли машинада 597 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини пойтахтга олиб кетаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсни дори воситалари билан таъминлаб келган 1993 йилда туғилган фуқаро ҳам 900 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2500 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридан гиёҳвандлик воситасини Фарғонага олиб кетаётган наркокурьерлар Тошкент вилоятида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг