Андижонда эркак хотини, қайнонаси ва қайниукасини ўлдирди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2022 20120 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Тўрткўл шаҳарчасида 22 ёшли аёл ўз эри томонидан ўлдирилгани, қизни ҳимоясига чиққан онаси ва 12 ёшли укаси ҳам ўлдирилгани ҳақида хабарлар тақралди. Вилоят прокуратуарси вазият юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Избоскан туман “Тўрткўл” МФЙ “Хотира” кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш, қайнонаси Р.М ва қайниукаси Р.Х. билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жарохати етказган.
Оқибатда, турмуш ўртоғи Р.Ш ва қайнонаси Р.М. ҳодиса жойида, қайниукаси Р.Х. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида А.А га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.
Live
Барчаси