Андижонда 28 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Жамият

image

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қораарча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 тупи кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрихон тумани “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидан ўтган А373-Андижон-Тошкент автомагистраль йўлининг ўнг қирғоғида жойлашган қораарча манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 тупи  тегишли тартибда рухсатнома олмасдан, туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан кесиб ташланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдори ҳисоб-китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилган. Ҳолат туман прокуратурасига оширилган.

Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида  101 туп дарахт, шу жумладан, 92 туп эман, 1 туп чинор, 5 туп тут, 2 туп арча ва 1 туп мевали беҳи дарахтининг илдиз қисми шикастлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат сабаб Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган эди. Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга ҳайфсан берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон дарахт

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг