Андижонда 15 яшар қиз ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилди
Crime
−
02 July 45330 1 minute
Андижон вилоятида 2010 йилда туғилган қиз ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда Марҳамат туманида яшовчи 2010 йилда туғилган Э.М. “Эрши” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали устига қурилган автомобиль йўли кўпригидан каналга ўзини ташлаб, сувда оқиб кетган.
Тезкор қидирув ишлари давомида вояга етмаган М.Э. нинг жасади кеча, 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.
Билдирилишича, ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида 9-синф ўқувчиси Р.Й. ўзи яшаб турган 8 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган эди.
Live
All