Фарғонада севган қизи билан хабар ёзишган 15 ёшли бола ўзини томдан ташлади
3-саҳифа
−
15:55 6745 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13 январь куни Фарғона шаҳрида 9-синф ўқувчиси Р.Й. ўзи яшаб турган 8 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, марҳумнинг онаси 2025 йил 25 декабрь куни Россия Федерациясига чиқиб кетган ва бола опа-укалари билан тоғасининг қарамоғида қолган. У 13 январь куни ўзи яшаб турган 8 қаватли уйнинг том қисмига чиқиб, пастга сакраш оқибатида вафот этган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида аниқланишича, марҳум ўз жонига қасд қилишдан олдин ёқтирган қизи билан SMS-хабарлар ёзишган.
Ҳодиса содир бўлган жойга Фарғона шаҳар ИИБ ҳамда прокуратура ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетган эди.
Live
Барчаси