Андижон ва Навоийда ер сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Андижон ва Навоий вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 1990 йилда туғилган шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга тумандаги фермер хўжаликлардан бирига тегишли ер майдонидан 15 сотих қисмини гўёки ўзига тегишли эканини айтган. У ер майдонига нисбатан расмийлаштирилган сохта ҳужжатларни кўрсатиб, келгусида мазкур ер майдонига нотурар жой сифатида ҳужжатлар тайёрлаб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 65 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда натижасида у сўралган пул маблағидан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Шунингдек, у  муқаддам судлангани аниқланган.

Бундан ташқари, Навоий вилояти Кармана туманидаги қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖга қарашли 2,2 гектар ер майдонини харидорга 490 млн сўмга сотишга келишиб олган. У харидордан ушбу ер майдонида коттеж уйлар қуриш учун мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари талаб қилинган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Андижон ер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made