Андижон шаҳридаги марказий кўчалардан бирида Gentra ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 1 апрель куни соат 14:35 лар атрофида Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган супермаркет автотураргоҳида тўхтаб турган Gentra автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаро М.Р.га тегишли бўлган Gentra русумли автомобилда қисқа туташув сабабли ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситасининг салон ичи ва том қисми тўлиқ ёниб кетган.

Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига моддий зарар етказилган. Бошқарма барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқаришдан аввал, унинг техник созлигига эътиборли бўлишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида Nexia ва Spark тўқнашиб, бутунлай ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг