“Андижон” Осиё чемпиони билан шартнома имзолади
Спорт
−
18 Февраль 1266 1 дақиқа
Водийнинг “Андижон” жамоаси Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритган Сайфиддин Содиқов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Сайфиддин Содиқовнинг “Андижон” билан тузилган меҳнат шартномаси тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов 2008 йилнинг 27 июнь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У “Одил Жуниор” академияси тарбияланувчиси саналади.
Содиқов бунгача Биринчи лигада “Аҳмедов ФК” жамоасида ўйнаган. Шунингдек, 2025 йили
терма жамоамиз таркибида Осиё чемпиони бўлган ва шу ёш тоифасида Жаҳон чемпионатида қатнашган.
Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми жорий йилнинг 27 февраль куни бошланади. Самвел Бабаян шогирдлари 1-турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Андижон” Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва бунгача “Пахтакор” сафида тўп тепган Азизбек Турғунбоев билан шартнома имзолаганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль