Маҳаммаджонов Россия жамоасига ўтди
Спорт
−
09:20 431 1 дақиқа
“Андижон”нинг 23 ёшли қанот ҳимоячиси Маҳмуд Маҳаммаджонов Россия Премьер-лигасида иштирок этувчи Махачқаланинг “Динамо” клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда “Андижон” клуби матбуот хизмати хабар берди.
Клуб маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 250 минг долларга баҳоланган. Маҳмуд Маҳаммаджонов жорий йил бошида “Андижон” таркибига қўшилган эди. У жамоа сафида Ўзбекистон Суперлигасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 та ўйинда иштирок этиб, 2 та ассист қайд этди.
Шу тариқа, Маҳамаджонов “Андижон” сафида барча мусобақаларда жами 22 та учрашувда иштирок этди.
Маълумот учун, Маҳмуд Маҳаммаджонов 2023 йилги Тошкентда ўтказилган U-20 Осиё кубоги чемпиони ва шу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Россиянинг “Рубин” клубига ўтганди.
Live
Барчаси