FIFA “Андижон”га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди

Спорт

image

FIFA “Андижон” футбол клубига нисбатан жорий этилган трансфер тақиқини расман бекор қилди. Бу ҳақда FIFA расмий саҳифада хабар берди.

Аввалроқ, ташкилотнинг Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган хатида “Андижон”нинг Албаниянинг “Лачи” клуби олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани қайд этилган эди.

FIFA қарорига кўра, клуб “Лачи” олдидаги қарздорликни 45 кун ичида тўлаши лозим бўлган. Бироқ белгиланган муддат – жорий йилнинг 10 июнига қадар тўлов амалга оширилмагани сабабли, “Андижон”га иш тўлиқ ҳал этилгунига қадар кетма-кет 3 та трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган эди.

Гап Алтин Крезиу трансфери юзасидан келиб чиққан молиявий низо ҳақида кетмоқда. Кейинчалик “Андижон” “Лачи” олдидаги барча молиявий мажбуриятларини бажариб, бу ҳақда FIFA’га маълум қилди. Албания клуби ҳам тўлов амалга оширилганини тасдиқлагач, ташкилот трансфер тақиқини бекор қилди.

Шу тариқа, “Андижон” энди янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳеч қандай чекловсиз трансфер бозорида иштирок этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг