“Андижон” Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади
Спорт
−
17 Февраль 1256 1 дақиқа
Водийнинг “Андижон” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва бунгача “Пахтакор” сафида тўп тепган ҳужумкор ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар бир мавсумлик ўзаро келишувга эришишган ва меҳнат шартномасини имзолаган.
Маълумот учун, Азизбек Турғунбоев фаолияти давомида “Навбаҳор” “Пахтакор” ва шу билан бирга Туркия чемпионатида “Сиваспор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Турғунбоев фаолиятида ҳозиргача 275 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва 20 та голли узатмани амалга оширган.
2018 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва бунга қадар 43 та ўйинда иштирок этган ва 6 та гол муаллифига айланган.
Азиз Туғунбоев уч карра Ўзбекистон чемпиони, икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, бир марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва бир марта миллий терма жамоамиз билан CAFA Nations Cup мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль