Нега Роналду “Пахтакор”га қарши ўйин учун Тошкентга келмади?
Sport
−
18:30 765 2 minutes
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Пахтакор”га қарши учрашувда иштирок этмагани жароҳат билан боғлиқ эмас. Жамоанинг тиғиз тақвими ва юқори жисмоний юкламани инобатга олган ҳолда, унга дам олиш имконияти берилган. Бу ҳақда “Ал-Наср” бош мураббийи Анже Постекоғлу маълум қилди.
41 ёшли футболчининг ўйинда қатнашмаслиги жароҳат билан боғлиқ эмас. Постекоғлу жамоанинг тиғиз тақвими ва мавсум давомидаги узоқ сафарлар сабаб Роналдуга дам беришга қарор қилган.
Ўйинолди матбуот анжуманида мураббий Роналду билан бирга Кингсли Коман ва Муҳаммад Симакан ҳам жамоанинг юқори жисмоний юкламаси ва сафарлар кўплиги туфайли учрашувни ўтказиб юборишини маълум қилган.
Қайд этиш жоиз, Роналду бу қарордан олдинги ўйинда юқори натижа қайд этган эди. У жорий йилнинг 29 октябрь куни “Ал-Холуд”га қарши баҳсда хет-трик қайд этиб, жамоасининг 5:3 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган. Шу тариқа, унинг расмий ўйинлардаги голлари сони 985 тага етганди.
Португалиялик ҳужумчининг жорий йилнинг 6 ноябрь куни Саудия Арабистони чемпионати доирасида “Ал-Ҳазм”га қарши учрашувида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 ноябрь куни бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Ал-Наср” баҳси 2:6 ҳисобида саудияликлар фойдасига ҳал бўлганди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November