Анчелотти ва Винисиусга таклиф билан чиққан Саудия клуби маълум бўлди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ва клубнинг юлдузи Винисиус Жуниорга космик таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “Sports Zone” Х саҳифаси маълум қилди.

Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” Жорже Жезус билан хайрлашмоқчи ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Анчелоттини ўз сафига олиб келмоқчи, чунки Саудия клуби раҳбарияти бу қадами билан ёзги трансфер ойнасида клубнинг асосий мақсади бўлган Винисиуснинг эҳтимолий трансферига таъсир ўтказа олишига ишонмоқда.

Қайд этилишича, Ар-Риёд клуби аллақачон 24 ёшли бразилиялик футболчининг атрофидагилар билан боғланган. Саудияликлар унинг учун трансфер қиймати, маош ва бонуслар билан бирга 800 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ ҳозирча бразилиялик футболчи Мадрид гранди билан шартномасини узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти Бразилия терма жамоаси таклифини рад этгани ва Саудия клублари таклифларини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карло Анчелотти Винисиус Жуниор Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг