Анчелотти Диасни клубда олиб қолмоқчи
Спорт
−
16 Март
2573Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Браим Диаснинг жамоада қолишини истамоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, италиялик мураббий “Реал”нинг 24 ёшли футболчисига ишонади ва ярим ҳимоячи билан ишлашни давом эттирмоқчи. Ёзги трансфер ойнасида Диасни “Милан”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда 28 турдан кейин 69 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жорий мавсумда Диас барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диас Марокаш терма жамоасидан чақирув олгани хабар қилинганди.
24 ёшли футболчи март ойи охирида Ангола ва Мавританияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари учун Африка терма жамоаси сафида майдонга тушиши мумкин.