“Реал” аъзоси Марокаш термасидан чақирув олди
Спорт
−
14 Март
1843Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас Марокаш терма жамоасида ўйнайдиган бўлди. 24 ёшли футболчи март ойи охирида Ангола ва Мавританияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари учун Африка терма жамоасидан чақирув олди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Испания футбол федерацияси ярим ҳимоячи номзодига қизиқиш билдирмагани учун Диас якунда Марокаш термасида ўйнашни афзал билди.
Қайд этиш жоиз, Диас Испаниянинг Малага шаҳрида туғилган, бироқ унинг ота-онаси марокашлик. Ҳужумкор футболчи Испания терма жамоаси сафида атиги битта ўртоқлик ўйини ўтказган – 2021 йилнинг 8 июнида. Ўша ўйинда “қизил фурия” Литва терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган ва ярим ҳимоячи баҳсда гол урган.
Маълумот учун, жорий мавсумда Диас “Реал” сафида барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, Диаснинг нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь