Испанияда футболчи рақиб билан тўқнашувдан сўнг юрак хуружига учради (видео)
Спорт
−
11:02 349 1 дақиқа
Испаниянинг “Тенерифе” клуби ҳужумчиси Хесус де Мигель мамлакат иккинчи дивизионининг 12-тури доирасида “Андорра”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида юрак хуружига учради. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Кеча, 2 ноябрь куни Санта-Крус-де-Тенерифе шаҳрида ўтказилган баҳс қўшимча вақтнинг еттинчи дақиқасида, 2:2 ҳисобида тўхтатилди. “Андорра” дарвозабони Хесус Овоно дарвозасидан чиқиб, рақиб билан бирга-бир вазиятни бартараф этишга уринганида де Мигель билан тўқнашиб кетди. Бош ҳакам дарвозабонга дарҳол қизил карточка кўрсатди.
Тўқнашувдан сўнг де Мигель ҳушини йўқотди. У замбилда майдондан олиб чиқилиб, кийиниш хонасига етказилди, кейин эса тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилди. Хабарларга кўра, футболчининг юраги ва нафас олиши тўхтаб қолган. Тез ёрдам ходимлари унинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлган, бироқ футболчи ҳушсиз ҳолатда қолган.
“Тенерифе” клуби баёнотида футболчининг аҳволи барқарор, аммо жиддий экани ва у реанимация бўлимида экани маълум қилди.
Live
Барчаси