Amnesty International Қирғизистондаги хавотирли қонунга вето қўйишга чақирди
Олам
−
15 Март
8386Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистонда парламент томонидан қабул қилиниб, имзолаш учун Президентга юборилган “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга вето қўйишга чақирмоқда. Бу ҳақда ташкилот баёнотида сўз борган.
“Ушбу ҳужжатнинг Қирғизистон парламенти томонидан қабул қилиниши чуқур ташвиш уйғотмоқда. Бундан ўн йилдан кўпроқ вақт олдин биз бундай қонун ҳужжатлар фуқаролик жамиятини тизимли равишда йўқ қилиш учун замин яратаётганини кўрдик. Бу ҳаракат нафақат бирлашиш эркинлиги ҳуқуқига путур етказади ва ННТлар мустақиллигига таҳдид солади, балки республиканинг бир вақтлар фаол бўлган фуқаролик жамияти тузилишига путур етказади”, дейди Халқаро Амнистия ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Мари Стразерс.
Унинг фикрича, Президент бу қонунга вето қўйиши мумкин ва керак.
“Қирғизистоннинг халқаро ҳамкорлари ҳукумат ва қонун чиқарувчиларга уюшмалар эркинлиги амалда нимани англатишини эслатиши ва уларни ушбу зарарли қонунчилик ташаббусининг қонунга айланишининг олдини олиш учун фуқаролик жамияти ташкилотлари билан зудлик билан конструктив мулоқотга ундашлари жуда муҳим. Ҳукуматнинг масъулияти инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилиши ва ҳурмат қилинишини таъминлаш, шунинг учун одамлар ҳаётини яхшилаш, айниқса, энг четда қолганлар ҳаёти. Ҳукуматнинг масъулияти инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилиши ва ҳурмат қилинишини таъминлашдир, шундагина одамлар, айниқса, энг четда қолганлар ҳаёти яхшиланади”, дея қўшимча қилди Мари Стразерс.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 март куни Жогорку Кенеш расман “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун деб номланувчи “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь