Қирғизистонликларни хавотирга солаётган қонун имзолаш учун Президентга юборилди

Олам

image

Қирғизистонда Жогорку Кенеш (парламент) депутатлари “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги (Россия қонунчилигида хорижий агентга ўхшаш – таҳр.) расман “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилдилар. 

Қонунни 66 нафар депутат ёқлаб, 5 нафари қарши овоз берди. Қонун лойиҳаси имзолаш учун президентга юборилди. 

Ажабланарлиси шундаки, парламентнинг Конституциявий қонунчилик, ҳукумат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва қонунчилик масалалари қўмитасининг бугун, 14 март куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди. 

Бундай шошқалоқлик депутатларнинг 18 мартдан 1 апрелгача таътилга чиқиши билан боғлиқ экани айтилмоқда. 

15 та ташкилот, жумладан “Бир дунё Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари ҳаракати тўртта халқаро молия институтига “хорижий вакиллар” қонуни лойиҳаси юзасидан жиддий хавотир билдириш учун хат йўллаган. 

Мактубда ташкилотлар молия институтларини:

•    аниқ чоралар кўришга ва Қирғизистон расмийларини хорижий вакиллар тўғрисидаги ва оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳаларини зудлик билан қайтариб олиб, мазкур ташаббуслар мамлакатда халқаро молия институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш дастурлари тамойиллари ва мақсадларига зид эканлигини ҳамда уларни қабул қилиш ушбу дастурларни қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкинлигини аниқ кўрсатишга 

•    Қирғизистон Республикасида фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситалари учун маконнинг халқаро инсон ҳуқуқлари органлари тавсияларига мувофиқ очиқ бўлишини таъминлаш бўйича аниқ ва самарали чоралар кўришга

•    мамлакатдаги ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни ривожлантириш учун мустақил фуқаролик жамияти вакилларини ўз ичига олган платформа яратишга чақирган.

Мактубда таъкидланганидек, агар қонун қабул қилинса, у Қирғизистоннинг муваффақиятли ривожланишига жиддий хавф туғдиради. 

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни депутатлар иккинчи ўқишда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга “хорижий вакил” (Россия қонунчилигидаги хорижий агентга ўхшаш) тушунчасини киритувчи ўзгартишларни қабул қилди. Уни 64 депутат ёқлаб, 5 нафари қарши овоз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made