“Амирсой”га олиб борувчи йўлнинг ўпирилиши юзасидан қўшимча маълумот берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download
“Амирсой”га олиб борувчи йўлнинг ёрилиш сабаби маълум бўлди north_east

“Амирсой”га олиб борувчи йўлнинг ёрилиш сабаби маълум бўлди

Аввалроқ, Тошкент вилоятида “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида кўчки юз бергани ҳабар қилинганди. Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг февраль ойида Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида ёғингарчиликлар йиллик меъёрнинг 366 фоизи миқдорида (304 мм), март ойида йиллик меъёрнинг 229 фоизи миқдорида (275 мм) ёғингарчилик ёғиши натижасида мазкур йўлнинг 15-21 пикети оралиқларида йўл қатнов қисмида дастлабки кичик ёриқлар ва чўкишлар пайдо бўла бошлаган.

Февраль ойининг биринчи ва иккинчи декадасида ҳарорат бирдан исиб кетиши, қорнинг тез эриши, мавжуд қор уюмлари устига ёмғир ёғиши ва февраль ойининг учинчи декадасида қор ёғиб, ернинг музлаб қолиши оқибатида ёғингарчилик миқдори кўпайиши ҳамда ер ости сувларининг кўтарилиши кўчки ҳодисаларининг фаоллашишига олиб келган.

Бўстонлиқ тумани хавфли геологик жараёнларни кузатиш станцияси мутахассисларининг олиб борган кузатиш ва ўрганиш ишлари натижаларига кўра, йўлнинг 15-16 пикети ҳамда 19-21 пикети оралиқларида ҳаракатдаги кўчки ёриқларининг узайиш, кенгайиш, чўкиш, силжиш ҳодисалари фаоллашган.

25 март куни мутасадди ташкилотлар мутахассислари томонидан эрталаб ҳаракатдаги кўчкининг визуал ҳажми - 50000 метр куб, кечга яқин эса тахминан 100000 метр куб ҳажм атрофида бўлган.

"Амирсой" тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлининг 2-3 пикети оралиқлари йўлнинг четки қисмларида 200 метр куб  ҳажмда тупроқ силжиши кузатилган. Шунингдек, йўлнинг 33-34 пикети оралиқларида 600 метр куб тупроқнинг сурилиши ва силжиши оқибатида темир-бетон тўсиқ деворининг қисман шикастланганлиги кузатилган.

Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остига олинган бўлиб, 3-4 кунлик кузатувлар ва ёмғирли кунлардан кейин кўчки ҳудудида лойиҳа асосида йўлни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Амирсой

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг