Америкалик талабалар тараканни киборгга айлантирадиган қурилма ясади (видео)
Технология
−
17 Февраль
9918АҚШда университет талабалари тараканларни киборгга айлантириш учун махсус қурилма ишлаб чиқди ва ушбу тўпламларни савдога чиқарди. Бу ҳақда “Backyard brains” нашри хабар берди.
Билдирилишича, қурилма ҳашаротнинг устига ёпиштирилади. Сўнгра у буйруқ бўйича разрядларни юборади. Бу эса тараканнинг ҳаракатларини бошқариш имконини беради. Ускуна уланганидан сўнг, бир неча дақиқа ҳашаротнинг мослашишини кутиш керак бўлади. Сўнгра уни чап ёки ўнгга ҳаракатлантириш имкони пайдо бўлади. Аммо симуляция 2-7 кундан сўнг ўз кучини йўқотади. Шундан сўнг қурилма эгаси ҳашаротни қўйиб юбориши ва тажрибани бошқа таракан билан давом эттириши керак бўлади.
Талабалар ускунага “RoboRoach“ деб ном берди. Қўшимча жиҳозларни ҳам ўз ичига олган тўпламнинг оғирлиги батарея билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 4,4 граммни ташкил қилади. Батареянинг қуввати 1 ойга етади. Ҳозирда тўпламнинг нархи 160 АҚШ доллари этиб белгиланган.
Бундан ташқари, RoboRoach нейрон микростимуляцияни ўрганиш ва электроника билан шуғулланишда асқатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳиндистонлик талаба инсон хаёлларини ўқийдиган қурилма ихтиро қилганди.