JDU билан Япония сари илк қадам

Бизнес

Атрофи ороллар-у тоғлар билан ўралган мамлакатга саёҳат қилишга нима дейсиз? Бир эмас, нақд 6 800 дан ортиқ ороллари бор давлатда меҳмон бўлиш, дунёдаги энг катта ва гавжум пиёдалар ўтиш йўлини синаб кўриш, сакура гуллашига гувоҳ бўлишга-чи? Ҳа, топдингиз, бу маданияти, таомлари, чиройли табиати ва анимелари билан дунёга танилган Япония!

Э саёҳат қаерда, ўқишга кириш керак, сафарга эса пул йўқ дейсизми? JDU сизга ҳам ўқиш, ҳам Японияга саёҳат қилиш имконини беради. Зўр-а, ҳам ўқитади, ҳам ўз ҳисобидан талабаларни Японияга жўнатади.

Университетда Японияга бориш учун иккита имконият мавжуд. Биринчиси, бошланғич курсда фаол талабалар сафида Японияга 1 ҳафталик саёҳат йўлланмасини ютиб олиш, иккинчиси эса ярим йил давомида Япония компанияларида амалиёт ўташ.

Бугунги кунда IT соҳасига қизиқадиган ёшлар жуда кўп. Бу ҳам замон талаби, ҳам дастурчиларга тўланадиган катта маош билан боғлиқ. Аммо бундай ойликка эга бўлиш учун йирик компаниялар билан шартномани қўлга киритиш керак. Бу эса анча қийин жараён. JDU эса талабаларга нафақат Япония компанияларида амалиёт ўташ, балки ушбу даврда қилинган ишлар учун пул олиш имконини яратиб беради.

Таълим дастури эса бутунлай ўзгача. Бу ерда сунъий интеллектдан ўқитувчи сифатида ҳам фойдаланилади. Шунингдек, JDU Япониядаги 5 та университет билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Шунинг учун бу ерда талабаларга бир эмас, 3 та диплом берилади: ҳам Япония, ҳам JDU, ҳам Жаҳон тиллари университетининг дипломи.

“JDU’да Ўзбекистонда туриб  Япониядаги 5 та ҳамкор университетлардан бирининг дипломини қўлга киритиш мумкин. Japan Digital University 5 та Япония университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар Otemae университети, Tokyo Tsushin университети,  Sangyonouritsu университети, Kyototachibana университети, Niigatasangyo университетлари. Ўзбекистонда туриб ушбу 5 та университетнинг бирида онлайн ўқиб, Япония университети дипломини қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бу Японияда иш фаолиятини олиб боришда асқатади”, дейди Япония ҳамкор университетлар бўлим раҳбари Ҳирофуми Кусака.

JDU’да ўқиш учун IT ёки япон тилини билиш шарт эмас. Барчаси университетнинг ўзида ўргатилади.

Бу ерда бутунлай Япония атмосферасига тушиб қоласиз. Замонавий кампус, кенг коворкинг зоналар. 

Энг муҳими, университетни битириб, олий маълумотли “шофёр” бўлмайсиз. JDU ишга жойлаштириш кафолатини беради.

Шунингдек, университетда ҳозирда 5 та грант ўрни ўз соҳибларини кутмоқда. Фақатгина грант тақсимлаш бу университетда бошқа олийгоҳлардан бироз фарқ қилади. Унга кўра, абитуриент 2 та талабга жавоб бериши керак: 

  • Биринчиси, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор бўлиши керак;
  • Иккинчиси, JDU кириш имтиҳонларидан юқори балл тўплаган бўлиши керак.

Университет дастурий таъминот муҳандиси, компьютер графикаси ва дизайн, сунъий интеллект, киберхавфсизлик йўналишларида талабаларни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, университетга қабул ҳали ҳам давом этмоқда. Аммо муддат оз қолди. Шошилинг! Япония кутиб турмайди!

JDU ichki imtihonlariga hujjat topshirish uchun

Murojaat uchun telefon: 71-200-05-95

Telegram - JDU UNIVERSITY

Instagram - JDU.UZ

Facebook -  JDUNIV

YouTube - JAPANDIGITALUNIVERSITY

Website - JDU.UZ


Мақола муаллифи

Теглар

Япония диплом талабалар саёҳат Университет IT аниме JDU сакура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made