Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Жамият

image

2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасалари талабаларининг 50 фоиз миқдоридаги контрактининг тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёнида келтирилган.

Унга кўра, жорий ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди:

  • тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумиу ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.

Бу фақат 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Контракт талабалар Давлат қабул комиссияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг