Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатлардан ўқиш учун келишмоқда?

Local

image

2023-2024 ўқув йили бошидаги ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 минг 845 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши:

  • Ҳиндистон – 5 минг 733 нафар;
  • Покистон – 1358 нафар;
  • Туркманистон – 904 нафар;
  • Россия – 750 нафар;
  • Қозоғистон – 537 нафар;
  • Тожикистон – 285 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
  • Афғонистон – 196 нафар;
  • Хитой – 182 нафар;
  • Корея Республикаси – 176 нафар;
  • Канада – 124 нафар;
  • Бошқалар – 315 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар яшаш учун кўпроқ қайси давлатга кўчиб кетгани хабар қилинганди. Унга кўра, доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистонга кетган (82,4 фоиз).


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends