Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатлардан ўқиш учун келишмоқда?
Жамият
−
01 Ноябрь
62742023-2024 ўқув йили бошидаги ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 минг 845 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши:
- Ҳиндистон – 5 минг 733 нафар;
- Покистон – 1358 нафар;
- Туркманистон – 904 нафар;
- Россия – 750 нафар;
- Қозоғистон – 537 нафар;
- Тожикистон – 285 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
- Афғонистон – 196 нафар;
- Хитой – 182 нафар;
- Корея Республикаси – 176 нафар;
- Канада – 124 нафар;
- Бошқалар – 315 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар яшаш учун кўпроқ қайси давлатга кўчиб кетгани хабар қилинганди. Унга кўра, доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистонга кетган (82,4 фоиз).