Ўзбекистон хорижда ўқиётган талабалари сони бўйича етакчилардан бўлди
Бу қизиқ
−
10 Октябрь
4567Ўзбекистон фуқаролари чет эл мамлакатларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича рейтингда 3-ўриндан жой олди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
UNESCO статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатида дунё бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони 6 859,4 минг нафарга етган. Уларнинг сони дунё бўйича бир йил ичида қарийб 419 минг нафарга ортган.
Хорижда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича ТОП 10 та давлат:
- Хитой – 1 052,3 минг нафар;
- Ҳиндистон – 621,6 минг нафар;
- Ўзбекистон – 150,5 минг нафар;
- Вьетнам – 134,1 минг нафар;
- Германия – 126,2 минг нафар;
- АҚШ – 115 минг нафар;
- Франция – 113,5 минг нафар;
- Сурия Араб Республикаси – 105 минг нафар;
- Непал – 95,1 минг нафар;
- Покистон – 90,6 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга боргани ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 фоизга ошгани хабар қилинган эди. Шу статистикада ўзбекистонликларнинг қайси мамлакатларга кўпроқ ўқишга бораётгани ҳам маълум қилинган бўлиб, унга кўра, дастлабки учликдан Тожикистон, Россия ва Қирғиз Республикаси жой олган.
LiveБарчаси