Америкага наркотик билан кирганларни Оқ уйга таклиф қилишадими? – Дмитрий Губерниев
Спорт
−
05 Август 2022
4936Россиялик машҳур спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев америкалик баскетболчи ва икки карра олимпида чемпиони Бриттни Грайнернинг Россияда 9 йилга қамалганига муносабат билдирар экан, Америкага наркотик билан кирганлар Оқ уйга таклиф қилинмаслигини, балки 19 йилга қамалиши мумкинлигини айтган. Бу ҳақда “Матча ТВ” телеканали хабар берди.
“Грайнер Россия Федерацияси қонунларини бузди. Изоҳ бериш учун алоҳида нарса йўқ. Оғир жиноят ва шунга яраша оғир жазо. Албатта, у афсусда, чунки у баскетбол ўйнаш учун келган ва мамлакатда қолишининг бундай тугашини кутмаган эди. Лекин қонун, бу – қонун. Тўққиз йил жуда узоқ эмасми? Агар сен Америкага наркотик билан кирсанг, сенга бонус бериб, Оқ уйга таклиф қилишадими? Йўқ, сени қамашади, албатта. Менимча, ҳатто 9 йил эмас, балки 19 йилга”, деган спорт шарҳловчиси.
Аввалроқ, Грайнер Москва вилояти Химки суди томонидан наркотик моддалар контрабандаси ва уларни сақлашда айбдор деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Маълумот учун, Бриттни баскетбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси билан биргаликда икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. У 2015 йилдан бери Россиянинг УГМК баскетбол клубида фаолият юритиб келарди. Шунингдек, Грайнер WАNBA'нинг энг кучли 25 баскетболчиси рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси