Машҳур шарҳловчи ЖЧда Ўзбекистонга мухлислик қилишини айтди
Спорт
−
21 Май 10603 1 дақиқа
Россиялик шарҳловчи Дмитрий Губерниев 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишини айтди. Бу ҳақда Губерниев “Sport-express” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Жаҳон чемпионатида жамоамиз ўйнаганда уни қўллаб-қувватлайман. Энди турнир давом этар экан, кимга мухлислик қилишни ҳал қиламан. Ва мен футболчи сифатида ҳурмат қиладиган Дуглас Сантосга қарамай, бу Бразилия бўлиши эҳтимолдан йироқ.
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига йўлланма олди, шунинг учун мен уларни қўллаб-қувватлайман. “Ялла” гуруҳи ва Наталья Нурмуҳаммедова куйлаганидек, абадий шиор: “Бака-бака-банг, дор ўйнаг” – агар йиқилсанг, йиғлама, тур. Бу мен учун ҳам ҳаёт шиори. Шунинг учун мен Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман”, дейди Губерниев.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг финал босқичи жорий йилнинг 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Португалия, Конго Демократик Республикаси ва Колумбия билан биргаликда “К” гуруҳидан жой олган.
Live
Барчаси