“Америка овози” ва “Озодлик” радиоси Трампнинг фармони туфайли фаолиятини тўхтатди

Олам

image

Бугун, 16 март кунидан бошлаб “Америка овози” ва “Озодлик радиоси” ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Озодлик радио”сининг Х ижтимоий тармоғида хабар берилди.

Қайд этилишича, “Америка овози” вакиллари 1,3 мингдан ортиқ журналист, продюсер ва радио ходимлари таътилга чиқарилгани ҳақида электрон хат олган.

“Афсонавий “Америка овози” 83 йил ичида биринчи марта овозини ўчирганидан чуқур қайғудаман. У бутун дунё бўйлаб эркинлик ва демократия учун курашда муҳим роль ўйнаган”, деб ёзган унинг директори Майкл Абрамовитс.

АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) нафақат “Америка овози”ни, балки “Озодлик радиоси” ва “Озод Осиё радиоси”ни молиялаштиришни тўхтатган.

Маълумот учун, “Америка овози” радиоси 1942 йилда Германия тарғиботига қарши курашиш учун ташкил этилган. “Озодлик” радиоси 1950 йилдан бери ишлайди, у Шарқий Европанинг коммунистик мамлакатларида, 1953 йилдан эса СССРда ҳам эфирга узатила бошланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни Дональд Трамп “Озодлик” радиоси ва “Америка овози” нашрлари, шунингдек, яна олти федерал агентлик фаолиятини назорат қиладиган АҚШ Глобал медиа агентлигини (USAGM) тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Ушбу идоралар раҳбарлари 21 мартга қадар Оқ уйнинг Бюджет бошқармасига фармон талабларининг тўлиқ бажарилиши бўйича ҳисобот тақдим этиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Озодлик радиоси Америка овози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг