Амад Диалло “Манчестер Юнайтед” тарихига кирди
Спорт
−
17 Январь
773Кот-дъивиуар терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби вингери Амад Диалло клуб тарихидаги иккинчи энг ёш хет-трик қилган футболчига айланди.
17 январга ўтар кечаси АПЛ доирасида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Сайтгемптон”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда “манкунианликлар” сафида учала голни Амад Диалло киритди. Шу тариқа, Диалло 22 ёшу 189 кунлигида ушбу натижани қайд этиб, клуб тархидаги иккинчи натижага эришди. Бу борада Уэйн Руни 21 ёшу 4 кунлигида “Болтон” дарвозасини уч бор ишғол қилган ва рекорд ўрнатган.
Маълумот ўрнида, Диалло клуб сафига 2021 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шатномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Амад жорий мавсум барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди. Диаллонинг нархи “Transfermarkt” порталида 25 миллон еврога баҳоланган.
LiveБарчаси