Алвес “Барселона” афсоналари сафига қайтди
Спорт
−
28 Февраль 2024 6500 1 дақиқа
Аввалроқ, 40 ёшли бразилиялик футболчи Дани Алвес номи “Барселона” футбол клуби сайтининг афсоналар бўлимидан олиб ташланганлиги хабар қилинганди. Бу хабардан бироз вақт ўтгач, футболчининг профили клуб афсоналари бўлимига қайтарилган. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри маълум қилди.
22 февраль куни Дани Алвес Барселона тунги клубида содир этилган зўравонликда айбланиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Футболчи томони бу ҳукм устидан апелляция беришини маълум қилган.
Дани Алвес 2008 йилдан 2016 йилгача ва 2021 йилдан 2022 йилгача “Барселона”да ўйнаган. У Каталония клуби сафида жами 408 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган ва 105 та голли узатмани амалга оширган.
Алвес тарихдаги энг кўп мукофот олган иккинчи футболчи ҳисобланади. У клуб сафида 43 та кубокни қўлга киритган ва бу борада “Барселона”даги собиқ жамоадоши Лионель Мессидан 1 та кам соврин ютган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025