Алмазбек Атамбоевнинг ўғли отасининг партияси раҳбарлигидан кетди
Олам
−
13 феврал 2021 8405 1 дақиқа
Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев раҳнамолигида ташкил қилинган “Қирғизистон социал-демократлари” партиясига янги ёш раҳбар сайланди. Партияга Темирлан Султанбеков етакчи бўлди.
Кеча, 12 февраль куни ўтказилган партия қурултойида 22 ёшли Султанбеков партия етакчилигига сайланган.
Маълумотларга кўра, Социал-демократик партия эндиликда Бишкек шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қилишга ҳаракат қилади.
Қайд этиш керакки, бунгача партияга Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг ўғли Саид Атамбоев раис эди.
Маълумот учун, “Қирғизистон социал-демократлари”нинг илк қурултойи 2020 йил баҳорида ўтказилганди. Партиянинг эндиликда собиқ раҳбари Саид Атамбоев сиёсий бирлашма отаси Алмазбе Атамбоев томонидан 2018 йилда ташкил қилинганини айтган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август