Алижоновнинг жароҳат олгани рад этилди
Спорт
−
10 Январь
2664Ижтимоий тармоқларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов жароҳати сабаб 2 кундан кейин Қатар яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубогида жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ терма жамоа тиббий штаби ушбу маълумотни рад этди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот ва медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиевга кўра, ўнг қанот ҳимоясида ҳаракатланадиган Алижонов режага мувофиқ жамоадошлари билан мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда ва машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти.
Қайд этиш жоиз, 13 январгача терма жамоа таркибга янги футболчиларни жалб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳам жароҳати боис Осиё кубогида қатнашмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси