Шомуродов мухлисларига мурожаат йўллади
Спорт
−
19 Декабрь 2023 22057 1 дақиқа
Яқиндагина Италиянинг “Кальяри” клуби сафида жароҳат олиб, сафдан чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўз Instagram саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат йўллади.

“Мен яна ўша куч ҳамда иштиёқ билан қайтаман! Охирги кунларда қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат!”, дейди Шомуродов.
Шунингдек, Шомуродовнинг ҳолати бўйича Сардиния жамоаси ҳам баёнот берди.
“Бугун футболчимиз Элдор Шомуродовнинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Муолажа Римдаги “Villa Stuard” госпиталида профессор Аттилио Стануччи томонидан ва клубнинг тиббий бўлими бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди”, дейилади клуб баёнотида.
Ҳозирча футболчининг қачон сафга қайтиши бўйича расмий маълумот берилгани йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь