Алиев Тоғли Қорабоғга борди
Олам
−
16 Ноябрь 2020
17535Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғнинг расмий Баку назоратига ўтган Фузулий ва Жаброил туманларига борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева озод қилинган Фузулий ва Жаброил туманларига, шу жумладан Фузулий ва Жаброил шаҳарларига борди”, дейилган хабарда.
Давлат раҳбарининг кортежи Фузулий туманининг Ҳорадиз шаҳрида ҳам кўриниш берган.
YouTube`да тарқалган видеода Президент кортежидаги автомобиллардан биридан ҳарбий форма кийган Алиев тушаётганини кўриш мумкин. У атрофидаги одамлар билан саломалашган, тўпланганлар эса уни олқишлаб, қувонч билан кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда вазият ёмонлашганди, баҳсли ҳудудда фаол жанглар бошланганди. Баку ва Ереван 1988 йил февралидан бошлаб Озарбайжон ССР таркибидан чиққанлигини эълон қилганидан бери минтақага эгалик қилиш масаласида баҳслашмоқда. 1992-1994 йиллардаги қуролли тўқнашув пайтида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қўшни етти вилоят устидан назоратни йўқотганди.
9 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Ҳужжат, хусусан, Россиядан тинчликпарвар кучларни минтақага жойлаштиришни назарда тутади.
LiveБарчаси