Алиев “Арқадағ“га от совға қилди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакатда бўлиб турган Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга совға сифатида от топширди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Алиев Шушада бўлиб турган Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга “Дўстлик” номли Қорабоғ отини совға қилган.

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кеча, 16 июль куни Озарбайжон Республикасига борди. Икки мамлакат давлат байроқлари ҳилпираб турган Бакудаги Ҳайдар Алиев номли халқаро аэропортда меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Туркманистон Халқ Маслаҳати раисини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ўша куннинг ўзидаёқ Алиевнинг Бердимуҳамедов билан яккама-якка учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов билан берга унинг тўнғич қизи, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Қаровга муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармасининг тиббий фаолият бўйича вице-президенти Огулжаҳон Отабоева ҳам Бакуда бўлиб турибди. У Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи, Ҳайдар Алиев фонди вице-президенти Лейла Алиева билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Гурбангули Бердимуҳамедов Арқадағ от

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг