Алиев 140 мингдан ортиқ одамни Қорабоғга қайтармоқчи
Олам
−
09 Декабрь 2023
8847Озарбайжон ҳукумати 2026 йил охиригача 140 мингдан ортиқ собиқ қочқиннинг Қорабоғга қайтишини таъминлаш ниятида. Бу ҳақда республика Президенти Илҳом Алиев “Euronews” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
"Биз имкон қадар тезроқ собиқ қочқинларни жойлаштиришимиз керак. 2026 йил охиригача 140 мингдан ортиқ одамни жойлаштиришни режалаштирмоқдамиз", дейди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Баку назоратига ўтган ҳудудларда инфратузилма ва уй-жой қурилиши лойиҳаларига, шунингдек, ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига катта миқдорда сармоя киритиш зарурати мавжуд.
“Ўттиз йилдан бери ишғол остида бўлган ушбу ҳудуд қишлоқ хўжалиги, гидроэнергетика, қуёш ва шамол энергетикаси, туризм каби соҳаларда катта салоҳиятга эга, шунинг учун ҳам бу давлат инвестиция дастурининг асосий йўналиши бўлади”, деб таъкидлаган Озарбайжон Президенти.
Маълумот учун, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда “аксилтеррор операцияси” бошланганини эълон қилган ва операция 20 сентябрь куни якунланган. Жанглар натижасида Озарбайжон Қорабоғ устидан тўлиқ назорат ўрнатган. Бунгача минтақада 120 мингга яқин этник арманлар яшаган. Уларнинг 100 мингдан ортиғи ҳудудни тарк этган.
LiveБарчаси