Алишер Усмонов зангиоталикларга 2,5 миллиард сўм ажратди
Жамият
−
22 Май 2020
11684Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1 минг 4 та оилага 2 миллиард 510 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, тадбир давомида, Зангиота туманидаги 1004 та хонадон йўқланган. Шунингдек, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.
Аввалроқ, тадбиркор худди шундай суммадаги ёрдамни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та оилага тақдим қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга 25 млн доллар, кейинроқ Сардоба талофатидан жабр кўрган Ўзбекистон ва Қозоғистон аҳолиси учун 15 миллион доллар ажратганди.