Алишер Усмонов зангиоталикларга 2,5 миллиард сўм ажратди
Local
−
22 May 2020 12475 1 minute
Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1 минг 4 та оилага 2 миллиард 510 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, тадбир давомида, Зангиота туманидаги 1004 та хонадон йўқланган. Шунингдек, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.
Аввалроқ, тадбиркор худди шундай суммадаги ёрдамни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та оилага тақдим қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга 25 млн доллар, кейинроқ Сардоба талофатидан жабр кўрган Ўзбекистон ва Қозоғистон аҳолиси учун 15 миллион доллар ажратганди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November