Миллиардер Жек Ма бизнесини бошлаш остонасида турганларга қандай маслаҳат беради?
Фойдали
−
11 Июнь 2019
7011"AlibabaGroup" асосчиси, миллиардер Жек Ма Хитойнинг энг бой одами ва дунёдаги энг бадавлат кишилар рўйхатининг 18-ўрнини банд этади. Унинг бойлиги 35,8 миллиард доллар деб баҳоланган. У ўзининг машаққатли ва қизиқарли ҳаётидан келиб чиқиб, ўз бизнесини бошлаш арафасида турганларга қуйидаги тавсияларни беради:
• 20 ёшгача талаба бўлинг. Тадбиркорликка қизиқсангиз, уни ўрганинг.
• 30 ёшгача кимга ҳавас қилсангиз, ўша инсонни кузатинг. Кичик корхонада ишланг. Катта компаниялар ҳам яхши амалиёт, у ерда жараённи ўрганасиз, катта тизимнинг бир қисми бўласиз.
• 30 ёшгача бўлган даврингизда компанияда қандай ном билан ишлашингиз эмас, қандай раҳбарнинг ишини кузатганингиз жуда муҳим. Яхши хўжайин сизга муҳим нарсаларни ўргатади.
• Тадбиркор бўлишни истасангиз, ўз бизнесингизни ривожлантиринг. Бунинг учун 30 дан 40 ёшгача бўлган давр айни мудао.
• 40 дан 50 ёшгача аъло даражада уддалай оладиган ишларни бажаринг, яна қайсидир жойга қочишга ҳаракат қилманг, чунки янги соҳага киришишга энди жуда кеч.
• 50 дан 60 ёшгача бўлган давр мобайнида ёшлар учун ишланг. Улар сиздан кўра яхшироқ иш қилишлари мумкин, шунинг учун уларни ўргатинг, уларга инвестиция қиритинг.
• 60 ёшдан кейин, ўзингизга вақт сарфланг, сизни турли дам олиш масканлари кутмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь